“Андижон” – “Чиксереда” (0:0) учрашувидан кейин Александр Хомяков таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ҳа, бу бизнинг ушбу йиғинимиздаги дастлабки ўйинимиз. Биринчи учрашув учун нормаль ҳолат. Биринчи бўлимда янги келган йигитларни кўриб олдик. Жамоамиз аъзоларининг бир-бирларини тўлиқ тушуниб, жамоавий ўйнашлари учун ҳали бироз вақт бор. Умуман олганда, қониқиш ҳосил қилдим. Қаердадир ташаббусни бериб қўйдик, аммо кўпроқ тўпга эга чиқдик. Ҳали ишлашимиз керак, асосийси, жамоамизда потенциал бор.
Ҳозирча легионерлар жамоага тўлиқ киришиб кетишгани йўқ. Умид қиламанки, кейинги ўйинга янада яхшироқ ўйин кўрсатишлари керак. Улар савияли ўйинчилар. Фақат функционал ҳолатини яхшилаш керак, умуман олиб қараганда ёмон эмас.
Руминия жамоасини тажовузкорлиги ва чидамлилиги кўринди. Улар ҳам ёмон эмас. Футболчилари ўз жойларини алмашиб ҳаракатланишди. Менимча, иккинчи бўлимда қизиқарли ўйин бўлди. Асосийси, жамоамизнинг ҳолатини ва хатоларимизни кўриб олиб, улар устида ишлаш эди. Бу томондан яхши ўйин бўлди.
"Андижон" матбуот хизмати.