"Эвертон" ва Хорватия термаси ҳужумчиси Никица Елавич ўз жамоасининг "Манчестер Юнайтед" устидан қозонган ғалабаси ва Ливерпуль шаҳри жамоасининг янги мавсумдаги режалари тўғрисида фикрлар билдирди.
"Ўйлашимча, биз ўз олдимизга энг олий мақсадларни қўйсак ярашади. Гап "Манчестер Юнайтед"дек клубни ютганимизда эмас, шунчаки бизда жуда яхши жамоа бор, биз ҳаммамиз бир оиладекмиз.
Клубимиз ўз сафини кучайтиришга эришди, "МЮ" билан ўйинда "Эвертон" қандай кучга эга эканлиги яққол кўринди. Манкунианликлар - буюк клуб, аммо биз уларни енгдик. Давид Де Ҳеа бўлмаганда биз уларни тор-мор этган бўлар эдик, лекин у ҳам ёрдам бера олмади", - дея Елавичнинг сўзларини келтиради Англия матбуоти.