Кириш Регистрация

“Бунёдкор” стадионида тарихий ишлар бошланди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси ва “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг таклифи ҳамда ташаббуси билан 2022 йилнинг июль ойида “Бунёдкор” стадионида қайта таъмирлаш ишлари бошланган эди. Бугун қайта таъмирлаш ишларининг сўнгги босқичи бошланди. Даставвал шу вақтгача амалга оширилган ишларни ёдга олсак.

Июль ойида бошланган қайта таъмирлаш ишларининг аввалида майдон ости, усти ва атрофидаги эски жиҳозлар тўлиқ олиб ташланди. Сўнг “дренаж” тизими тўлиқ янгиланди. Маълумки, стадион фойдаланишга топширилганидан буён чим муаммоси билан курашиб келади. Майдон нисбатан чуқурликда жойлашганлиги сабабли ҳаво айланиш тизимида муаммо бўлган, бу ўз-ўзидан чимнинг ривожланишига салбий таъсир қилиб келган. Қолаверса, айнан ҳаво айланиш тизимидаги муаммо туфайли ёз фаслида ўтказиладиган учрашувлар вақтида футболчилар нафас олишга қийналган. Қайта таъмирлаш ишлари бошланган илк кунлардаёқ мазкур муаммонинг ечимига жиддий эътибор қаратилди. Бунинг учун майдонга табиий тупроқ, икки хил шебен тошлари, торф ва қум тўкилди. Сўнг майдонга юртимизда ундирилган, маҳаллий иқлимга тўлиқ мос келадиган чим ётқизилди. Натижада майдоннинг баландлиги янада юқорилади. Бу баландлик ҳаво айланиш тизимига ижобий таъсир қилди. Ва албатта ҳаво айланишдаги ўзгариш қишнинг совуқ кунларида ҳам чимнинг ривожланишига ҳам ижобий таъсир қилиб келмоқда.

Бугун “Бунёдкор”да майдон чими бўйича тарихий ишлар бошланди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида илк бор “Бунёдкор” стадиони майдонига “прошивка” технологияси қўлланилмоқда. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказилган майдонларга хизмат кўрсатган Голландиянинг SIS GRASS фирмаси ходимлари бугун “Бунёдкор”да тарихий ишларни амалга оширмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, “прошивка” технологияси – бу майдонга сунъий тола экиб чиқиш ҳисобланади. Мазкур толалар табиий чимнинг томир қисмини мустаҳлайди. Яъни, футболчи учрашув вақтида “подкат”ни амалга оширса, чим ўз ўрнидан силжимайди, сунъий толалар бунга йўл қўймайди.

Режага кўра, “прошивка” ишлари 10 кунда якунига етади. Майдон март ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тўлиқ тайёр бўлади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:43, 01.02.2023.
Ўқилди: 4339 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик