"Байер" ҳужумчиси Сердар Азмуннинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Арманд Дурн мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
"Келажак масаласига келсак, биз Сердарнинг трансфери бўйича "Локомотив" билан ҳеч қачон боғланмаганмиз. Тушундимки, "Сочи" мураббийи Азмунга қизиқиш билдириши мумкин, аммо у ҳозирча "Байер"да қолмоқда", дея Дурннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RB Sport.
Бундан ташқари, футболчининг вакили Азмуннинг "Марсел"га ўтиши молиявий сабабларга кўра амалга ошмай қолганини, аммо клуб сўнгги дақиқада яна бир футболчини олиб кетганини айтди.
28 ёшли эронлик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.