Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Суперкомпютер трансферлар ойнасидан кейин АПЛнинг якуний жадвалини ишлаб чиқди. Натижалар "Манчестер Сити" ва "Челси" учун хавотирли

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум давомида қийин даврни бошдан ўтказаётган жамоалар ичида "Челси" ҳам бор. Клуб январда 326 миллион фунт сарф қилиб, янги футболчилар сотиб олди. Шунга қарамай, суперкомпютер ушбу жамоанинг натижалари яхшиланмаслигини тахмин қилди. Унга кўра, "Челси" мавсумни 8 ўринда, "Брайтон"дан бир поғона пастда якунлайди. Ўзи ҳозирги пайтгача ҳам аҳвол анча аянчли эди. "Аристократлар" АПЛда 10 ўринни банд этиб турган ҳолда, иккита кубокдан чиқиб кетишга улгуришди. Олдинда ЕЧЛ баҳслари кутмоқда. Аммо бу турнирда ҳам ҳеч бир жамоа учун яхши натижа кафолатланмаган.

Эндиликда, АПЛ клублари трансферларга қўл ура олмайди. Бу дегани, мавсум сўнгига қадар ҳозирги таркиб ўйнашини англатади. "Челси" эса қиш давомида Жоао Феликс, Михаил Мудрик ва Энцо Фернандесни харид қилди. Шунга қарамай, суперкомпютер Грэм Поттер бошчилигидаги "Челси"ни саккизинчи ўринни эгаллашини тахмин қилган. Ҳатто, Поттернинг собиқ жамоаси бўлмиш "Брайтон", "Челси"дан 38 тур давомида ўзиб кетиб, ўз тарихида илк бор еврокубокларга йўлланма олиши мумкин. Амалда эса "Челси" қўлида вазиятни ўнглаш учун мавсумнинг ярми бор.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, "Манчестер Сити" ҳам АПЛни бой беради. Лондоннинг "Арсенал" клуби чемпион бўлиши айтилган. Бу жамоа 31 январь куни "Челси"дан Жоржиньони харид қилганди. Тўпчиларнинг 38 турдан кейин "Манчестер Сити"дан 6 очко ўзиб кетган ҳолда мавсумни якунлаши кутилмоқда. Албатта, бундай якун Пеп Гвардиолани мутлақо қониқтирмайди. Шунингдек, яна бир топ-клуб, "Тоттенхэм" ҳам мавсум охирига қадар ўз олдига қўйган минимал вазифаларни бажара олмайди деб ҳисобланмоқда. "Шпорлар" кучли тўртталикни айни дамдаги рақобатчилари бўлган "МЮ" ва "Ньюкасл"га бой беради.

Кутилмалар жадвалнинг пастки қисми учун ҳам тақдим этилди. Хусусан, "Эвертон" гарчанд Шон Дайчни олиб келган бўлсада, май ойигача турнирда жон сақлаб қола олмайди. Мерсисайдликлар 38 турдан кейин 31 очко билан 20 ўринда қолиши тахмин қилинган. Бу жамоа январь давомида трансферлар амалга оширмай, ўзининг энг асосий фигураси бўлган Энтони Гордонни "Ньюкасл"га 40 миллион фунт эвазига пуллаган эди. "Эвертон" шерикларидан бири "Борнмут" клуби бўлади. Бу жамоа ўтган ойда 6 та янги футболчи учун 50 миллион фунт сарфлаганди.
Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи бор бўлган клублар кўп. Аммо суперкомпютернинг тахминига кўра, турнирни тарк этадиган учинчи жамоа бу "Саутгемптон"дир. Қолаверса, бу мавсумда "бузилиб қолгани" айтилаётган "Ливерпуль" ҳам ўз мақсадига эриша олмайди. Клопп шогирдлари якунда олтинчи ўринни банд этиб, Европа лигаси билан чекланишга мажбур бўлишади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 08:45, 02.02.2023.
Ўқилди: 7220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик