Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Андижон» учун стратегик ривожланишнинг туркча модели: «Антальяспор» билан ҳамкорлик нима беради?

Баҳо:
+ | -

Футбол академияси билан танишиб чиққанимиздан кейин бош менежер Ферда Раманли жамоамиз делегациясини “Антальяспор” стадионига бошлади. "Corendon Airlines Park Antalya Stadium" муҳташам ареналардан бири сифатида ёрқин таассурот қолдирди.

Стадион 2015 йилда очилган бўлиб 32 539 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Ушбу арена қурилиши учун 103 миллион турк лираси сарфланган. Майдон ҳолати идеал даражада. Стадионнинг ички ва ташқи кўриниши жамоанинг рамзий ранглари – оқ ва қизилга бурканган.

Стадионнинг ички кўринишида, айниқса, рақиб жамоа аъзолари кириб келиш йўлакчаларида турли ёзувларни кўриш мумкин. Улар психологлар билан маслаҳатлашган ва футболчиларни руҳлантириш учун ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жумлаларни ёзилган.

Стадион директори Митат Ридан ёрдамида семинар хоналари, матбуот анжумани ва кийиниш хоналари танишиб чиқилди. Кийиниш хонасида катта экран бўлиб, биринчи бўлимдан кейин ўйин таҳлили учун дарҳол экранда намойиш этилади ва мураббийлар томонидан футболчиларга шунга қараб қўшимча кўрсатмалар берилади. Дарвоқе, кийиниш хонасининг орқа қисмида каттароқ бўлган алоҳида яна бир хона бор бўлиб, у ерда футболчилар шуғулланиши учун шароит яратилган.

Стадионда қуёш батареяларидан фойдаланилади. Аҳамиятлиси, муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда қурилган биринчи стадион ҳисобланади ва қуёш панеллари билан ишлайдиган дунёдаги энг катта стадиондир. Архитектура кўринишида ҳам бу ўзгача тарзда яратилган.

Матбуот анжумани хонасида “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” бош менежери Ферда Раманлига жамоамиз либосини топширди. Шунингдек, клуб бош скаути Аднан Гулекка “Андижон” клубининг випмели берилди. Шу билан бирга жаноб Раманли ҳам “Андижон” клуби бош директорига эсдалик совғаларини топширди. Бундай танишув амалиёти икки томон учун ҳам жуда фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

“Антальяспор”да маркетинг йўналишидаги ишлар ҳам кўнгилдагидек. Стадон ёнида клуб дўкони жойлашган. У ерда клуб футболкалари, шарф, кепка, умуман жамоа эмблемаси жойлаштирилган яна бошқа кийим-кечаклар сотуви йўлга қўйилган.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 12:23, 02.02.2023.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.