Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Stadion.uz танлови ва викторинаси ғолибларига совғалар топширилди

Баҳо:
+3 | -

Сўнгги пайтларда кетма-кет танловлар ва викториналар ўтказганимиз туфайли, ғолиблар учун топширилиши керак бўлган соврғалар йиғилиб қолганди. Қувонарли томони, викториналарда асосан вилоятларимиздан сайтга кираётган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритишмоқда.

Кеча таҳририятга кела олган совриндорларга совғаларни топширдик. Энг аввало, журналистлар ўртасидаги танловда ғолибликни қўлга киритган Хушнудбек Худойбердиев ("Хафа бўламан" мақоласи) ва Махмуджон Эшонкулов (футбол карикатуралари)га телефон тақдим қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, Махмуджон Эшонкулов ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.

1958 йил 21 январда Фарғона вилояти, Бешариқ туманининг Телов қишлоғида туғилган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида яшайди. Низомий номиаи Тошкент давлат педагогика институтининг Бадиий графика факультетини тугатган. Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси. Республикамизда ва 40дан ортиқ хорижий мамлакатларда ўтказилган карикатура кўргазмаларида иштирок этган.


Шунингдек, "Лондон олимпиадаси"га бағишлаб ўтказилган викторинада 4 балл билан 2-ўринни олган "Tantum" никидаги мухлисимиз ҳам ўзига ажратилган USB-модемни олиб кетди. Унга Билайн алоқа операторига тегишли "3G-модем Huawei E173" ЮСБ-модеми тақдим қилинди.

Иштирокчимиз ўша заҳоти 2 ГБлик интернет пакетга уланди. Ундан ташқари компания томонидан ўтказилаётган акцияга кўра, ҳар ойда абонент ҳисобида 5,26$ ўтказиб турилади.

"Tantum" - Умиджон Худойқулов. Бухорода туғилган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:55, 23.08.2012.
Ўқилди: 5222 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.