Кириш Регистрация

«Аякс» бош директори янги бош мураббий ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Аякс» бош директори Эдвин ван дер Сар Жон Хайтинганинг жамоага бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.

«Биз бу тўғри қарор эканига аминмиз. Жон эҳтиёткор ва босқичма-босқич тўғри йўлдан боради, бу унга мураббий сифатида жуда яхши ривожланишига имкон беради.

Джерри Хамстра, Клаас Ян Хунтелаар ва мен Жоннинг бу лавозимга тайинланиши ҳақида гаплашдик.

Биз унинг фазилатлари ва у кўрсатаётган қарашларига ишонамиз. Энди жамоа кўп очко тўплаши муҳим. Бу мавсумда чемпионлик учун курашиш учун ҳали етарлича вақтимиз бор», - дея ван дер Сарнинг сўзларини келтирмоқда «Аякс» матбуот хизмати.

Киритилди: 19:31, 02.02.2023.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.