"Милан" Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи учун ўз қайдномасини эълон қилди. 1/8 финалда “россонерилар” “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб боради.
Милан клуби кенгайтирилган таркибга дарвозабон Майк Меньян ва ҳужумчи Златан Ибраҳимовични киритмаган. Иккаласи ҳам жароҳатлардан тикланишда давом этмоқда.
"Милан"нинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун таркиби: Балло-Туре, Браим Диас, Беннасер, Калабрия, Де Кетеларе, Флоренци, Габбиа, Жиру, Тео Эрнандез, Калулу, Кьяер, Крунич, Леао, Татарушану, Миранте, Ориги, Мессиас, Побега, Ребич, Салемакерс, Томори, Тонали, Тиау
B рўйхат: Нава, Юнгдал, Палоски, Кубиш, Боззолан, Бартезаги, Бакун, Зероли, Гала, Фольо, Эль Хилали, Лонги, Алези.
"Милан" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи учрашуви 14 февраль куни Миланда бўлиб ўтади.