Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Барча даврлардаги январь ойининг энг қиммат трансферлари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Энцо Фернандес – 107 миллион фунт (2023)

Ушбу харид нафақат январдаги энг катта харид бўлди, балки Буюк Британия тарихидаги рекорд трансферга ҳам айланди. "Челси"нинг бу юриши "Манчестер Сити"нинг Жек Грилишга қилган 100 миллион фунтлик сармоясидан ҳам ўтиб кетди. Шундай қилиб, "кўклар" бир ой давомида жами 330 миллион фунтни трансферларга сарфлади.

Обамеянг – 55 миллион фунт (2018)

Обамеянг Англияга тўпурар мақомида етиб келади. Габонликнинг Лондондаги тўрт мавсуми 92 та гол билан ёдимизда қолди. Ҳа, у 2022 йилнинг январида "Арсенал"ни ёмон ҳолатда тарк этди. Аммо барибир, мухлислар уни яхши хотиралар билан эслашади.

Фернандо Торрес – 50 миллион фунт (2011)

"Челси" 2011 йилда Торресни 50 миллион фунт эвазига "Ливерпул"дан сотиб олиб, Британияда рекорд ўрнатган эди. Гарчанд "Челси"га ЕЧЛни ютишда катта ёрдам берган бўлсада, Торрес Лондон клубида ҳеч қачон ўзининг даражасида ҳаракат қила олмади. У "Челси"да 172 та баҳсдан кейин 45 тагина гол урганди.

Педро Порро – 37 миллион фунт (2023)

Энг саволлар остида бўлган трансферлардан бири айнан Порроники бўлди. Кўп клублар аралашганига қарамай, Порро "Тоттенхэм" учун қарор қилганди. Қанот ҳимоячиси Лондонга ижарачи сифатида келди. Аммо "шпорлар" уни мавсум сўнгида 37 миллион фунт эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Энди Кэррол – 35 миллион фунт (2011)

Кэррол Торрес ўрнига олиб келинган эди. Ўша пайтда 35 миллион фунт рекорд сумма сифатида қайд этилган. Аммо унинг "Ливерпул"даги саргузаштлари омадсиз кечди. Инглиз ҳужумчиси 58 та ўйинда 11 та гол урган холос. Кэррол ҳозир "Рединг" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Виллиан – 30 миллион фунт (2013)

"Челси" Виллианни украин клубидан ўша пайтда ўта қиммат ҳисобланган 30 миллионга сотиб олади. Унинг Лондондаги етти йиллик фаолияти ажойиб кечди. "Челси"дан кейин у "Арсенал"да ҳаракат қилди. Айни дамда эса Виллиан Лондоннинг бошқа бир клуби бўлган "Фулхэм" сафида тўп сурмоқда.

Андре Шюррле – 27 миллион фунт (2015)

Бу рўйхатдаги АПЛдан сотилган ягона футболчи Шюррле бўлади. "Челси" немис футболчисини ўз юртига 27 миллион фунт эвазига қўйиб юборади. Шюррле 2014 йилда Жаҳон чемпиони бўлган. Аммо 2020 йилда, 29 ёшида фаолиятини тугатишга мажбур бўлди.

Хуан Куадрадо – 26 миллион фунт (2015)

Куадрадонинг трансфери ўта ғалати кўчишлардан бири бўлган. Гарчанд 26 миллионга сотиб олган бўлсада, "Челси" унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Атиги 13 та баҳсдан кейин Куадрадо Италияга йўл олди. Уни 25 миллион эвазига "Ювентус" харид қилганди.

Хамид Траоре – 26 миллион фунт (2023)

"Борнмут" трансферларнинг сўнгги кунида иккита катта харидни амалга оширди. 24 миллион эвазига Илья Забарныйни сотиб олгач, Траоре ҳам "Сассуоло"дан ижарага олинди. Хамид, Порро каби мавсум охирига қадар ўйнаб кўради. Агарда ўзини кўрсата олса, у ҳолда 26 миллионга доимий трансфер амалга оширилади.

Лукас Моура – 24 миллион фунт (2018)

Моура ҳали ҳам "Тоттенхэм" сафида ҳаракат қилади. Жамоа мухлислари бразилияликнинг "шпорлар"ни 2019 йилги ЕЧЛ финалига олиб чиққан хет-тригини ҳеч қачон унутмайди. Бироқ, Антонио Конте ҳужумчини четга суриб қўйди. Маура 139 та ўйинда фақат 19 та гол уришга эришган холос.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:01, 03.02.2023.
Ўқилди: 1642 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.