Махачқалъанинг "Анжи" клуби ҳужумчиси Шамиль Лахиялов Москвадаги "Локомотив" стадионида кечган Голландиянинг "АЗ" клубига қарши Евролига плей-ооф ўйинида москвалик мухлисларнинг ҳулқи ҳақида фикр юритди.
"Уй учрашувларимизни Махачқалъада ўтказа олмаётганимиз жуда ҳам ачинарли.Агар бизнинг ўйинимиз пайтида мухлислар ўзларини шундай тутишда давом этсалар, Европанинг бошқа бирор жойида ўйнаганимиз маъқул. Афсуски, бу ҳол бир ўйинга таалуқли эмас, бу бутун Россиянинг муаммоси. Мен кавказлик бўлганим учун муаммосиз квартира олишим қийин. Бу муаммо бир неча йилдан буён мавжуд, у бугун туғилмаган, у жуда улкан муаммо", - дея футболчининг сўзларини келтиради "Р-Спорт".