"Челси"га янги келган Энцо Фернандес бугун "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтадиган "Фулхэм"га қарши Англия Премьер-лигаси ўйинида жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Sam_365 хабарига кўра, аргентиналик "аристократлар"нинг бугунги Лондон дербиси учун қайдномасига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Челси"да дебютини ўтказиш учун Фернандес тезда Буюк Британияда ишлаш учун рухсатнома олиши керак эди. Энцо Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Унинг трансфери учун "Челси" Лиссабоннинг "Бенфика" клубига 121 миллион евро тўлаган.
Аввалроқ Фернандес Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлганди.