Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.
Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен ушбу жанг 29 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди.
“Жанг 100 фоиз аниқлик билан апрелнинг сўнгги шанбасида бўлиб ўтади. Узоғи билан бир ҳафтада унинг қаерда ўтказилиши ҳам маълум бўлади”, — дейди Уоррен.
Эслатиб ўтамиз, Олександр Усик Энтони Жошуага қарши реванш жангида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини сақлаб қолганди.
Тайсон эса Дерек Чисорани мағлуб этиб, фаолиятидаги 33-ғалабани қўлга киритганди.