«Наполи» марказий ҳужумчиси Виктор Осимхенга Европанинг икки топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.
ESPN журналистларининг фикрича, нигериялик тўпурар фаолиятини Туманли Албионда ёки Францияда давом эттириши мумкин.
Англияда «Манчестер Юнайтед» 24 ёшли африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, Францияда эса «ПСЖ» унга кўз тиккан.
Ўз навбатида, неаполликлар тахминан 100 миллион евро эвазига Виктор билан хайрлашишга тайёр.
Викторнинг «Наполи» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсумда нигериялик футболчи 20 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.