"Истанбул Башакшеҳир" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини якунлаганини эълон қилди, дея хабар беради туркиялик инсайдер Якуп Чинар.
Манба берган хабарга кўра, германиялик ярим ҳимоячи Туркия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Кайсериспор”га қарши ўйиндаги (0:1) ҳаракатлари учун жамоа мураббийлар штаби томонидан танқид қилинган. Кейинроқ Ўзил машғулотларга келмай, жамоадошларига фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
Аввалроқ 34 ёшли футболчи “Фенербахче”, “Арсенал”, “Реал” ва “Шальке” клубларида тўп сурган. У Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони, Испания чемпиони ва тўрт карра Англия кубоги соҳиби.
Жорий мавсумда у "Башакшеҳир" сафида барча турнирларда 8та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатлари билан гол ура олмади.