Кириш Регистрация

Дани Алвеш турмуш ўртоғи билан учрашишни хоҳламади

Баҳо:
+ | -

Қамоқхонадаги Дани Алвеш хотини билан телефонда гаплашди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона", "ПСЖ" ва "Ювентус" клубларининг собиқ ҳимоячиси тунги клуб ҳожатхонасида қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, гаровсиз ҳибсга олинганди. У 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Алвеш клубдаги қиз билан жинсий алоқада бўлганини тан олади, бироқ зўрлаш ҳақидаги айбловларни рад этди.

Журналист Летиция Рекьехонинг The Ana Rosa дастурида айтишича, Жоана Санс Алвеш билан шахсан учрашишни сўраган, бироқ футболчи рад жавобини берган. Шундан сўнг Дани қамоқдан хотинига қўнғироқ қилди.

Суҳбат узоқ давом этмади. Алвеш хотинига унинг ажралиш нияти ҳақида билишини айтди ва уни йўқотишни истамаслигини ва уни жуда яхши кўришини айтди. "Менимча, бу "ҳозир мени ёлғиз қолдирманг" деган қўнғироқ эди" - деди Рекехо.

Жоан у билан нима содир бўлганлиги ҳақида гаплашишни хоҳлашини айтди, шунда у керакли тушунтиришларни берди. Шунга қарамай, Санс Алвеш билан ажрашиш қарорида қатъийлиги қайд этилган.

"У қарор қабул қилган бўлса-да, Жоан буни эшитишни ва гапиришни хоҳлайди. Алвеш кутишни истайди, улар ўртасидаги суҳбат қамоқхонада бўлмайди, лекин Алвеш қамоқдан чиққанида бу ҳақда гаплашиб олишади", - деди Рекехо.

Киритилди: 20:48, 03.02.2023.
Ўқилди: 4872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.