"Реал" "Зенит"га ўтган бразилиялик футболчининг ўйинини ўрганмоқда.
Мадрид клуби "Коринтианс"дан "Зенит"га ўтган 19 ёшли ҳимоячи Роберт Ренанга эътибор қаратмоқда.
Қайд этилишича, Мадриднинг "Реал" клуби ўтган мавсумдан буён Ренанни диққат билан кузатиб келмоқда.
Ҳимоячининг Бразилия терма жамоаси сафида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Америка кубогидаги ўйини қизиқишга сабаб бўлган.
Ренан "Зенит" билан 2028 йилгача шартнома имзолади.