"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва клуб раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар қандай кетаётганини айтди.
"Биз раҳбарият билан шартномани янгилаш ҳақида гаплашдик. Бу, эҳтимол, кейинги бир неча кун ичида содир бўлади. Менинг ниятим ва клубнинг нияти бир: биз бирга қолишни истаймиз. Биламан, клубга ҳозир менга керакман, мен ёрдам бериш учун шу ердаман, гарчи ёш футболчилар ҳам бор бўлса-да.
Ўйлайманки, ўз тажрибам билан клубни тиклаш жараёнига ёрдам бера оламан. Мен бунинг учун шу ерган келганман, буни қилишга тайёрман. Менинг масъулиятим катта эканлигини биламан. Биламан, бизда жуда кўп иш бор", - деди бразилиялик футболчи "кўклар" матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, Силва 2020 йилда «ПСЖ»дан «Челси»га ўтган эди. Ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Тиаго Бразилия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022да иштирок этди ва сайёра чемпионатлари тарихидаги энг кекса ассистентга айланди.