“Бавария” ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи 3 февраль, жума куни клуб билан машғулотларини бошлади, деб хабар беради Мюнхен клуби сайти.
25 ёшли футболчи COVID-19 инфекциясидан кейин енгил перикардиял яллиғланиш ташхиси қўйилганидан бери биринчи марта машғулотни бошлади.
"Бавария" ҳимоячиси жорий мавсумда барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.