Кириш Регистрация

Линекер «Челси» ҳақида ҳазил қилди

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ футболчи, ҳозирда телебошловчи бўлиб ишлаётган Гари Линекер АПЛ доирасида «Фулхэм» билан ўйиндаги нурсиз дурангдан сўнг «Челси» ҳақида ҳазил қилди.

«Агар «Челси» бу ёзда янги ўйинчилар учун катта пул сарфлашга тайёр бўлса, у футболчилар жамоага хавф туғдириши мумкин», - деб ёзди Линекер ижтимоий тармоқда.

Гап, албатта, лондонликларнинг жорий қишдаги катта трансфер харажатлари ҳақида кетмоқда. «Кўклар»нинг энг йирик хариди аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес бўлди – 121 миллион евро, «Челси» раҳбарлари шунингдек, Украина футболининг ўсиб бораётган юлдузи — Мудрик учун бонуслар билан бирга 100 миллион евро сарфладилар.

Бугунги ўйиндан сўнг «Челси» вақтинча АПЛда тўққизинчи, «Фулхэм» эса олтинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Киритилди: 08:40, 04.02.2023.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.