Немис матбуоти Мюллер сабабли футболчилар ва мураббий ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликларни муҳокама қилмоқда.
«Бавария» устози Юлиан Нагельсманн фахрийни борган сари захира ўриндиғига қўймоқда. Мураббийнинг фикрини эса ҳамма ҳам қўллаб-қувватламайди.
Қайд этилишича, Мусиала Мюллер манфаатларини ҳимоя қилган. Охирги баҳсда вундеркинд фахрийнинг узатмасидан сўнг гол урди.
«Бавария»даги тартибсизликлар мавсумнинг ҳалокатли давом этиши фонида содир бўлди. Клуб Бундеслигада кетма-кет учта дуранг қайд этди.