"Челси" дарвозабони Кепа Арризабалага янги келган Бенуа Бадиашиленинг сўнгги ўйинларини юқори баҳолади. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи "Стемфорд Бриж"га "Монако"дан 38 миллион евро эвазига ўтган эди.
“Бенуа жуда яхши йигит. У жуда хотиржам, тўпни мукаммал назорат қилади, ҳавода кучли. Бадиашиле аллақачон жамоага катта таъсир ўтказмоқда. Умид қиламанки, у шундай давом этади”, - деди Кепа.
Бадиашиле "Челси" сафида дебют қилганидан бери Лондон клуби учта ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. 22 ёшли франциялик футболчи сўнгги икки ўйинда Тиаго Силва билан бирга ҳаракат қилди.













