«Реал Мадрид» келаси ёзда ўз сафига 3 нафар футболчини қўшиб олмоқчи эди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, «РБ Лейпциг» ҳимоячиси Йошко Гвардиол ва Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович «қироллик клуби»ни кучайтирмоқчи, дея хабар беради журналист Томас Гонсалес.
Манбага кўра, «Реал Мадрид» келаси ёзда ўз таркибини сезиларли даражада оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Муаммо шундаки, барча санаб ўтилган футболчилар учун жамоа 300 миллион еврогача пул тўлаши мумкин.