"Интер" устози Симоне Индзаги Италия А Серияси доирасида "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Биз учун ҳеч нарса ўзгармади, бу ўзгача ўйин. “Наполи”га яқинлашиб, таъқибчиларимиздан узоқлашишни истасак, ҳар бир очко биз учун муҳим. Бизни фақат "Интер" билан нима содир бўлиши қизиқтиради", - деди Индзаги La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
Индзагининг таъкидлашича, бундай учрашувларда кўп нарса ҳакам ёки мураббийлардан бирининг индивидуал қарорига боғлиқ. "Нерадзуррилар" устози жамоадан барча муаммоларни четга суриб, принципиал рақибга қарши ўйинда ижобий натижага эришишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Милан дербиси" эртага, 6 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.