Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шомуродов «Наполи»га қарши ўйинда дебют қиладими? «Специя» бош мураббийи жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Специя" клуби бош мураббийи Лука Готти "Наполи"га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Элдор бир қанча вақт ўйинларда иштирок этмади. Шунга қарамай, у ҳозир яхши формади. У бизнинг сафимизга хурсандчилик билан келиб қўшилди. Баъзи футболчилар кучли жамоадан кучсизроғига келиб қўшилганида норози бўлади. Шомуродовда бундай бўлмади. У бизга кўп нарса бера олади", — деди Лука Готти.

Маълумот ўрнида. "Наполи"га қарши баҳсда "Специя"нинг 9 нафар футболчиси майдонга туша олмайди. М’Бала Нзола, Эмиль Хольм, Якопо Сала, Симоне Бастони, Альбин Экдал, Виктор Коваленко, Жероэн Зут, Жоао Моутинью ва Шимон Зурковски жароҳат олишган бўлса, Эммануэль Гьяси дисквалификацияга учраган.

Бош мураббий эса душанба куни операция қилингани учун эртанги ўйинда жамоа билан захира ўриндиғида бўлмаслиги мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:16, 04.02.2023.
Ўқилди: 10040 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8314]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3611]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3569]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3268]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2608]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1923]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1696]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1672]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1448]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик