Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

«Лацио» хавбеки билан шартномани узайтиришга умид қилади

Баҳо:
+ | -

Февраль ойи охирида «Лацио» спорт директори Игли Таре ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг агенти билан учрашади, деб хабар беради Calciomercato.

Рим клуби 28 ёшли сербиялик футболчи билан янги шартнома борасида келишиб олишга умид қилмоқда.

Сергей Милинкович-Савич аллақачон клубдан эркин агент сифатида кетмасликка ваъда берган. Агар томонлар шартномани узайтириш бўйича келишмаса, у ҳолда «Лацио» футболчини кейинги ёзда сотиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Милинкович-Савич 2015 йилнинг ёзидан бери «Лацио»да тўп тепмоқда. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:53, 04.02.2023.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.