Жуд Беллингем "Фрайбург"га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди.
Бундеслиганинг 19-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Фрайбург”ни қабул қилди (5:1).
Дортмундликларнинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси 48-дақиқада Карим Адейемига голли узатма берди.
Шу тариқа, англиялик футболчи ҳисобидан Бундеслиганинг сўнгги тўртта ўйинида 4 (1+3) очко бор. Гладбах билан ўйинда (2:4) Беллингем голли узатмани амалга оширган бўлса, "Аугсбург" билан ўйинда (4:3) гол урди ва голли узатма берди.
Бундеслиганинг жорий мавсумида Беллингем 17 учрашувда 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.