"Галатасарой" "Челси" ҳужумчиси Кристиан Пулишичга қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби 24 ёшли америкалик футболчини мавсум охиригача ижарага олишга тайёр, деб ёзади журналист Экрем Конур.
Пулишич жорий мавсумда “кўклар” сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бироқ Лондон клуби бош мураббийи Грэм Поттер мавсумнинг иккинчи қисмида футболчини режаларига киритмаган.
Пулишичнинг “Челси” билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охирига қадар тузилган.
Transfermarkt портали АҚШ терма жамоаси футболчисининг нархини 38 миллион еврога баҳолаган.