Бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан Италия чемпионатига қайтишини ажойиб тарзда нишонлади - у Б серияда "СПАЛ" сафида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоадошига голли узатма ҳам берди.
Тўғри, унинг ҳаракатлари клубнинг ғалаба қозонишига ёрдам бермади - СПАЛ "Бари"га қарши ўйинда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Наингголан шу қишда "Андерлехт" билан хайрлашиб, Италияга қайтганди. Аввалроқ у "Рома"да ҳам ўйнаган.