Мартин Киуон Жоржиньонинг "Арсенал"га ўтиши ҳақида гапирди.
“Канонирлар” 31 ёшли ярим ҳимоячини “Челси”дан 12 миллион фунтга сотиб олишди.
"Жоржиньо - бу жуда қизиқ шартнома. У футболда ҳамма нарсага эришди ва "Арсенал" ярим ҳимоясидаги тажрибасизликни йўқота олади. У яхши тажрибага эга ва жамоа учун муҳим харид бўлиши мумкин.
"Арсенал"га тажрибага эга ва шу даражада ўйнай оладиган одам керак эди. Умид қиламанки, Жоржиньо уларга муваффақият қозонишда ёрдам беради”, - деди “Арсенал”нинг собиқ футболчиси.