«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Мальорка»га (0:1) қарши баҳс ҳақида гапирди.
«Биз шундай ўйинни кутгандик - жуда қийин ўтди. Баҳс доимий равишда тўхтатилаверди, кўплаб қоидабузарликлар бўлди.
Футболчиларимда имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Чизиқлар орасида сезиларли бўшлиқлар юзага келди, қўлдан келганча ҳаракат қилдик - аммо фойдаси бўлмади.
Аммо дурангга лойиқ ўйнагандик, чунки пенальтини Асенсио уролмади ва жарима майдончасида имкониятларимиз кўп эди. Умуман олганда яхши футбол ўйнадик.
Энди клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашимиз керак», - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Marca.