“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Тоттенхэм” дарвозасига бирорта ҳам зарба бермади.
Унинг жамоаси Премьер-лиганинг 22-турида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Норвегиялик футболчи бутун ўйинни майдонда ўтказди.
Холанд Англия чемпионатидаги ўйинлари давомида илк бор дарвозага бирорта зарба йўллай олмади. Шунингдек, у “шпорлар” жарима майдончасида ҳам тўпга тегмади.