"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг АПЛ 22-тури доирасидаги "Тоттенхэм"га (0:1) қарши ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
"Биз, одатда, "Тоттенхэм"га қарши ўйинда меҳмонда бўлганидек, жуда яхши бошладик. Лекин хатога йўл қўйганимиздан сўнг, биз жазоландик ва гол ўтказиб юбордик. Бизда имкониятлар бўлди. Биз Кулушевски ва Сон билан қарши ҳужумлар бўлганида тўпларни йўқотдик. Мағлуб бўлдик, уч очко йўқотдик. Футболчилар режа бўйича ҳаракат қилишди. Лекин 10 нафар футболчи ҳимояда ва чуқур ҳимояда ўтирса, бу осон бўлмайди. Яхши ўйнадик, яхши бошладик, аммо охирги пасдан унумли фойдалана олмадик" - деди Гвардиола Sky Sports нашрига.