Туриннинг "Ювентус" клуби миш-мишларга қарамай, франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартномани бекор қилмоқчи ёки ундан воз кечмоқчи эмас.
"Ювентус" Поль Погба билан шартномани бекор қилиш нияти ҳақидаги барча миш-мишлар ва маълумотларни рад этади. Ҳозирда клуб бундай имкониятни кўриб чиқмаяпти, чунки жамоа унинг қайтишини кутмоқда", - деб ёзди италиялик таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
29 ёшли Погба 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"дан текинга "Ювентус"га қайтганди.