“Барселона” ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике 600 минг евро пора берганликда гумонланмоқда, деб хабар бермоқда Marca.
Испания солиқ агентлиги Пикенинг Kosmos Football компанияси Испания Суперкубогини Саудия Арабистонида ўтказиш бўйича шартнома имзолаганидан сўнг унинг ҳисобидан шубҳали трансферларни аниқлади.
Пике номаълум ҳисоб рақамига солиқ сифатида кўрсатган ҳолда 669 649 минг евро юборди. Ушбу трансфер Испания расмийлари томонидан рўйхатга олинмаган ва 2019 йил июлидан 2022 йил апрелигача бўлган солиқ тўловлари миқдори ғазначиликда эълон қилинганларга тўғри келмайди.
Аввалроқ Халқаро теннис федерацияси (ITF) шартномани бир томонлама бузганидан кейин етказилган зарарни ундириш мақсадида собиқ футболчи ва унинг “Kosmos” компанияси устидан судга даъво тайёрлаётгани маълум бўлган эди.