Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

"Ливерпуль" ёзда ишонган ҳимоячисини сотиб юборишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Жоэль Матип бўйича таклифларни тинглашга тайёр, деб хабар беради Football Insider.

Нашрнинг ёзишича, инглиз клуби раҳбарияти футболчининг ўйин сифати кескин тушиб кетганидан норози, бироқ ҳимоячиларнинг жароҳатлари кўп бўлгани учун улар ҳимоя марказини 31-ёшли камерунлик ўйинчига ишонишга мажбур.

Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган “Вулверхемптон”га қарши ўйинда (0:3) Матип автогол муаллифига айланди. Ҳимоя етакчиси Виржил ван Дейк жароҳати сабаб бу учрашувда иштирок этмади.

Камерунлик ҳимоячи 2016 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" сафида тўп суради. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда у Англия жамоаси сафида барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 16 миллион еврони ташкил қилади.

"Қизиллар" 20 ўйиндан кейин 29 очко билан АПЛда 10-ўринда бормоқда.

Киритилди: 19:05, 06.02.2023.
Ўқилди: 4477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.