"Порту" бош мураббийи Серхио Консейсау инсоний фазилатларини яна бир бор намоён этди.
Мутахассис кўчада қолиши мумкин бўлган Грасиэла исмли аёл ҳақида маълумот олди. 12 ва 10 ёшли икки фарзанднинг онаси уй эгасининг бошқа уй-жой режаси борлиги сабабли уйдан чиқариб юборилган. Консейсау Грасиэлани бошқа жойда яшаши учун уч ойлик ижара ҳақини тўлаш орқали ёрдам берди. Бу ҳақда O Jogo хабар бермоқда.
Қайд этилишича, аёл яқинда саратон касаллигига чалингани ҳақида хабар топган.
Айни дамда "Порту" Португалия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Аждарлар" пешқадам "Бенфика"дан 8 очко ортда қолмоқда.