Кириш Регистрация

Хитойлик йирик инвесторлар «Қўқон-1912» жамоаси офисига ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Қўқон-1912» жамоасининг офисига Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик инвесторлар ташриф буюришди. Жамоанинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар «Қўқон-1912» футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирдилар. Меҳмонларни жамоа раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоанинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва «Қўқон-1912» жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди

Хитойлик меҳмонлар «Қўқон-1912» жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар «Қўқон-1912» жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоа раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнггида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек жамоа раҳбари Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» турниридаги ғалаба билан табрикладилар ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:13, 06.02.2023.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик