"Бавария" президенти Мануэль Нойернинг интервьюси ҳақида гапирди.
Яқинда Нойер жамоанинг дарвозабонлар мураббийи Тони Тапаловични ишдан бўшатиш ҳақидаги қароридан норозилигини билдирди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Криштиану Роналду билан интервью эълон қилинган ва Роналду "Манчестер Юнайтед" ва мураббий Эрик тен Хагни кескин танқид қилган эди. Орадан кўп ўтмай, инглиз клуби ҳужумчи билан шартномани бекор қилди.
- Нойер билан шартномани бекор қилиш варианти кўриб чиқилмоқдами? "Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду билан шундай қилди.
- Бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун биз "Бавария"миз. Клубимизда барча масалалар доимо ўзаро ҳал қилинади. Айнан шу нарса "Бавария"ни кучли ва ўзига хос клуб қилади.
Нойер сардор, унинг зиммасида алоҳида масъулият бор. У ўз манфаатларини клубдан устун қўйди. Ҳурмат билан шуни эслатиб ўтмоқчиманки, энг муҳими клуб" - деди Герберт Хайнер BR24 Sport билан суҳбатда.