Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заниоло "Галатасарой"га ўтди.
Манбанинг хабарига кўра, трансфер суммаси бонуслар билан бирга 20 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда у "Рома" сафида барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
"Галатасарой" Туркия чемпионатида 22 ўйинда 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда.