Мадриднинг "Реал"ига ўтиши аниқ бўлиб улгурган Лука Модрич ўрнига "Тоттенҳэм" вакиллари муқобил футболчи қидиришга киришиб кетишди.
"The Telegraph" нашри Модричнинг "Реал"га кўчиб ўтгани ҳақида хабар бераркан, "шпорлар" энди унинг ўрнига Донецкнинг "Шахтёр" клуби яримҳимоячиси Виллианни сотиб олиш ҳаракатига тушиб қолганини ёзади. Футболчи учун лондонликлар бразилиялик футболчи учун 20 миллион фунт стерлинг беришга тайёр эканликларини билдиришган.
Шунингдек, клуб Португалиянинг "Порту" клуби яримҳимоячиси Жоао Моутинью ва Франциянинг "Ренн" клуби хавбеки Ян M'Вилаларга ҳам қизиқиш билдирган. Виллианнинг клубга ўтиши аниқ бўлмагани боис, жамоа "Фулҳэм"нинг бельгиялик вакили Мусса Дембелени ҳам эътибордан четда қолдирмаган.