Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Бухоро» Олмалиқда кичик сенсация қайд этди

Баҳо:
+ | -

Олий Лиганинг 17-туридан ўрин олган яна бир учрашувда "Олмалиқ" ва "Бухоро" жамоалари куч синашишди. Учрашувда кутилмаганда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 29-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Дарко Станоевич белгиланган жарима тўпини кучли ва аниқ зарба билан Сардор Қобулжонов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Бироқ бу хурсандчилик узоқ давом этгани йўқ.

40-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобдаги фарқни йўққа чиқаришди. Бу вазиятда Отабек Нарзуллаев Харчик қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди. Бу биринчи бўлимдаги сўнгги вазият эмасди. 43-дақиқага келиб Жасур Ҳасанов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу гол "Бухоро"ни танаффусга ғолиб ҳолда чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимни "Олмалиқ" иккита ўзгариш билан бошлади. Биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйган. дарвозабон Павел Харчик ўрнига Темур Ғаниев, ҳужумчи Носир Отақўзиев ўрнига эса техкор Маъруф Муродов туширилганди. Бироқ бу ўзгаришлар самара бермади.

58-дақиқада биринчи бўлимнинг сўнгги голни киритган терма жамоамизга номзод бўлган Жасур Ҳасанов ўзининг дублини нишонлади ва жамоасини 3:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

Бу голдан кейин жамоалар ҳарчанд уринишмасин бошқа гол кирита олишмади. Натижада "Бухоро" меҳмонда жуда ишончли ғалаба билан қайтди ва ўз ҳисобидаги очколари сонини 19тага етказиб 9-ўринга кўтарилиб олди. Олмалиқликлар ҳисобида эса 22 очко бор. Жамоа мағлубиятга қарамай еттинчи ўринни сақлаб қолишди.

ЎзПФЛ. 17-тур

ОЛМАЛИҚ - БУХОРО 1:3 (1:2)
Голлар: Дарко Станоевич (29) - Отабек Нарзуллаев (40), Жасур Ҳасанов (43, 58)

ОЛМАЛИҚ: Павел Харчик (Темур Ғаниев, 46), Азамат Исроилов (Исроил Эргашев, 61), Дарко Станоевич, Арсен Тюленев, Баҳром Юлдашев, Олег Зотеев, Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Александ Востриков, Носирбек Отақўзиев (Маъруф Муродов, 46), Зафар Полвонов.

БУХОРО: Сардор Қобулжонов, Наоя Шибамура, Дэвид Ония, Алексей Николаев, Жасур Ҳасанов, Алишер Саноев (Шаҳзод Сулаймонов, 29), Акмал Холмуродов, Воҳид Шодиев, Баҳриддин Ваҳобов (Азизбек Муротов, 59), Отабек Нарзуллаев, Асқар Муҳиддинов.
 
Ҳакамлар: Султон Зайлобиддинов (Фарғона), Нодир Тошматов (Қўқон), Мўмин Мажидов (Наманган), Акмал Раҳимов (Андижон).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:52, 26.08.2012.
Ўқилди: 4219 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5455]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3533]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2727]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2670]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2636]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2408]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2314]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2303]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2260]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1929]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.