Кириш Регистрация

"Аталанта" футболчиси Роналдунинг либосини сотиб, тушган маблағни Туркияга йўналтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Аталанта"нинг туркиялик ҳимоячиси Мерих Демирал "Ювентус"нинг Криштиану Роналду исмли ва португалияликнинг автографи туширилган формасини сотмоқчи. Бу ҳақда туркиялик футболчи ўзининг ижтимоий тармоғида ёзган.

"Мен Криштиану билан гаплашдим, у Туркияда содир бўлган воқеадан жуда хафа эканлигини айтди. Мен ўз коллекциямдаги унинг футболкасини кимошди савдосига қўяман", — деб пост қолдирди Демирал.

Ҳимоячининг тушунтиришича, савдодан тушган барча маблағ Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун сарфланади. Эслатиб ўтамиз, зилзила мамлакатнинг жануби-шарқига таъсир кўрсатди - Газиантеп, Қаҳраманмараш, Малатья, Антакья, Искендерун ва Шанлиурфа каби йирик шаҳарларга салбий таъсир кўрсатди.

Киритилди: 00:19, 08.02.2023.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.