Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи қайдномасидан жой олмаган "Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг МЛСнинг "Лос-Анжелес" клубига ўтишни истамаяпти.
Манбага кўра, 33 ёшли габонлик футболчи МЛС клуби қизиқиш билдираётганига қарамай, Европани тарк этиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг ўтган ёзда "Барселона"дан 12 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди. Ҳужумчи жорий мавсумда “кўклар” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.