Лондон клубида 13 йил ишлаган собиқ "Арсенал" скаути Жиль Гриманди клуб Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун қандай курашганини эслади.
"Биз Мбаппени ишонтира олмадик. Унинг шартномаси 2013 йилнинг июнь ойида якунига етганди, биз февралда учрашдик. У "Монако"ни танлади.
"Арсенал" ҳар доим ҳам яхши натижа кўрсатавермаган. Натижа бўлмаса, энг зўрларни жалб қилиш қийин", - деди Гриманди The Sun билан суҳбатда.
2013 йилда, 14 ёшида Килиан Мбаппе "Монако" академиясига қўшилди. "ПСЖ"да ҳужумчи 2017 йилда пайдо бўлди. Парижликлар Мбаппени ижарага олди ва кейинчалик уни 180 миллион еврога сотиб олди.