Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Пеп Гвардиоланинг фаолияти давомида ишлатган энг кулгили баҳоналари

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" кўпинча ғалаба қозонади. Ютқазган тақдирда ҳам Гвардиола кўп ҳам баҳоналар қилмайди, бировларни айбламайди. Аммо испаниялик мутахассиснинг айрим пайтлари ишлатган баҳоналари шунчалик ғалатики, уни эшитган одам беихтиёр кулиб юборади. Гарчанд ўзига хос ва ғалати характерга эга бўлсада, Гвардиолани кўпчилик ҳурмат қилади. Аммо "Манчестер Сити" очко йўқота бошласа, унинг ҳаракатлари ва гаплари янада "жиннича" тус олади. Қуйида Гвардиола томонидан ишлатилган энг кулгили баҳоналар ҳақида сўз боради.

Поезд

Яқин вақтлар ичида Манчестер ва Лондон орасини поезд орқали босиб ўтганлар биладики, бу транспорт борасида анчагина муаммолар бор. Гвардиола эса бу муаммодан моҳирона фойдаланди. У ўз жамоасининг "Тоттенхэм"га ютқизиғини Лондонга келиш билан боғлиқ муаммолар билан ҳаспўшлашга уринди. У шундай дейди: Биз энди яна Манчестерга қайтиб кетишимиз керак. Биласизми, Лондонга келиб-кетиш жуда қийин бўлиб қолган. 4 соат ва 20 дақиқа йўлда юрдик. Яна шунча вақт меҳмонхонага жойлашиш учун кетди. Бу ерга келиш инсонни ҳолдан тойдиради".

Тўп – Mitre

"Манчестер Сити" 2017 йилги лига кубоги баҳсида "Вулверхэмптон" билан тўқнаш келади. Ўйин ўта оғир кечиб, нурсиз дуранг билан тугайди. Ўшанда бу натижа сабаби қилиб Гвардиола ўйинда қўлланилаётган тўп ишлаб чиқарувчиси(Mitre)ни айбдор қилганди. У шундай дейди: "Буни қабул қилиб бўлмайди. Тўп юқори даражадаги мусобақа учун умуман яроқсиз. Унинг ранги ўта ёрқин. Футболчиларим ҳам буни тасдиқлашди. Улар тўпни тепишга қийналди. Чунки у ҳаддан ташқари енгил".

Чим

"Кристал Пэлас" билан ўйинларнинг бирида дуранг қайд этгач, Гвардиола бунда "Сэлхурст Парк"нинг чимини айбдор қилганди. Ўшанда испаниялик мутахассис: "Биз ғалаба учун ҳаракат қилдик. Рақибдан кўпроқ имкониятлар яратдик ва ўйинни назорат қилдик. Лекин стадионнинг чими қониқарли эмасди. Бу бизга катта муаммо туғдирди" деганди.

Етарлича футболчи йўқ

Гвардиоланинг даврида "Манчестер Сити" жуда бой клуб сифатида эътироф этилиб келди. Аммо шунда ҳам у футболчилар камлигидан нолиганди. Пеп "Бёрнли" билан дурангдан кейин шундай деганди: "Мен олтитадан ортиқ футболчини танлай олмасдим. Чунки бизда шундан бошқа ўйинчи йўқ эди". Нима ҳам дердик, бу гапга ҳам ишонганмиз...

Клопп

Юрган Клоппнинг "Ливерпул"и "Манчестер Сити" учун энг кучли рақиб саналади. Шу сабаб Гвардиола Клопп баҳоналаридан ҳам унумли фойдаланган. У 2021 йилнинг февралида мерсисайдликларга қарши баҳсдан олдин шундай дейди: "Мен футболчиларимдан нолишимга тўғри келса, баҳона топишим керак. Баҳона эса сизни олға боришдан мосуво қилади. Баҳоналар футболдаги энг ёмон нарса. Мен бошқалар айтган гапга муносабат билдирмаяпман. Юрген ўз сўзларини нима мақсадда айтганини ҳам билмайман. Буни ўзидан сўранг ёки якшанба куни ундан ўзим сўраб кўраман".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 19:25, 08.02.2023.
Ўқилди: 6150 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11942]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11907]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5661]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5356]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5015]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2726]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2378]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2043]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1957]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1850]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.