Кириш Регистрация

Туркия клуби мураббийи зилзила оқибатида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Искендерунспор» клуби бош мураббийи Иброҳим Халил Олмез зилзила пайтида олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

«Искендерунспор» Туркиянинг учинчи дивизионида ўйнайди.

«Зилзиладан сўнг вайроналар остидан олиб чиқилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган мураббийимиз Иброҳим Ҳалил Олмезнинг бу дунёни тарк этганидан чуқур қайғудамиз.

Унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади «Искендерунспор» баёнотида.

6 февралга ўтар кечаси Туркия жануби-шарқида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди ва 1939 йилдан бери мамлакатдаги энг кучли зилзилага айланди.

Зилзила эпицентри Газиантеп шаҳри яқинида жойлашган. Туркия барча миллий спорт тадбирларини бекор қилди.

Киритилди: 20:57, 08.02.2023.
Ўқилди: 1996 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик