Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлади.
Жамоамиз ўтказилган 44та ўйинда 68 очко жамғарди. Пешқадам "Сариарқа" эса 82 очко тўплади.
"Ҳумо" плей-офф босқичини чорак финалда "Горняк" клубига қарши бошлайдиган бўлди. Бу жамоа мунтазам чемпионатда 6-ўринни эгаллади. "Ҳумо" мунтазам чемпионат давомида "Горняк" клубига қарши ўйинларда 2 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этганди.
Чорак финал босқичи жамоалардан бир 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Дастлабки учрашувлар 16 ва 17 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Ярим финал ва финал баҳслари ҳам жамоалардан бири 4та ғалабага эришгунга қадар давом этади.