Ўзбекистон Олий лигасининг 17-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ўйинидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этган Усмон Тошев ўйин борасида гапириб ўтди.
"Менимча ўйин ёмон бўлмади, қизиқарли бўлди, вазиятлардан фойдалана олмадик. Тезликда биз ютдик деб ўйлайман. Лекин ўйин оҳирларида биз озроқ чарчаб қолдик, бу уй ўйини учун қониқарли натижа эмас" дея ўз сўзини бошлади, Усмон Тошев.
— Футболчилар чарчади, лекин нега сиз ўйинни кучайтирмадингиз?
— Албаттаа, хоҳладим. Бизда майдонга тушишга тайёр футболчилар бугун тушишди, яна бугун биз тўп ўтказиб юбормасликни ҳам ўйладик. Яна бизда футболчилар бор, захирада, марказни алмаштирмадик.
— Шоҳруҳ Гадоев миллий терма жамоада ўйнаяпти, лекин "Насаф"да сиз уни захирага михлаяпсиз...
— Мен биламанки, Қосимовга Гадоев ёқган. Албатта, у ўйнай олади, аммо унда тажриба камроқ, у функционал жиҳатдан фантастик футболчи. У анча қизиқарли бола, унга ишонаман. Лекин, вақт шуни тақазо этяпти.
— Шишеловни ўрнига нега Кенжа Тўраевни туширмадингиз?
— Бошковични туширганимизда, биз ҳаводаги курашларни ютишни ният қилгандик, Кенжа эса бўйи узун эмас, уни тушурганимизда ҳавода ютқазиб қўйган бўларди.
— Ҳакамлик тўғрисида нима дейсиз? Яна ЎзПФЛ бир хил, хаммаси олдиндан аниқ....
— Бу ишни мен ҳал қилмайман, уларда назоратчилар ва раҳбарлар бор. Албатта мухлисларга голлар керак, аммо бундай бўлмади, наилож.
— Бугунги ўйинни мухлислар келишилган дейишди...
— Сиз нима деб ўйлайсиз, ўйин келишилганми? (Шунда журналист - Ҳа, ўйин келишилган, деб жавоб қайтарди)
— Унда эшитинг, биз "Бунёдкор" билан рақиблармиз-ку, бу бўлмаган гаплар, қаранг қанақа ўйин бўлди.
— Бир футболчини алдаб ўта олмайдиган футболчи футболчими?
— Биладим, хар доим бизда камчилик бўлган. Энди, наилож, лекин бизда унақа вазифа йўқ.
— "Насаф" чемпион бўладими? Ёки аллақачон ҳаммаси аниқми?
— Бу турнирни аққлли одамлар тузишган, ўйинлар 3 ёки 4та эмас, яна 10та ўйин бор. Шўртан хам анча кучайиб бизга қаршилик ўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Интрига бор.