Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

"Реал" ғалабани бой бериб қўйди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла-Лигасининг иккинчи туридан ўрин олган "Осасуна"-"Барселона" ўйинида каталонияликлар 0:1 ҳисобида ютқаза туриб, Мессининг дубли шарафига ўйинда ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлган эди.

Ушбу учрашувдан кейин бошланган "Хетафе"-"Реал" Мадрид ўйинида аввалига "қаймоқранглилар" 28-дақиқада Гонсало Игауаиннинг голи билан учрашувда ҳисобни очиб, якунда дарвозаларидан икки тўп олиб чиқишди.

"Колезиум Альфонсо" стадионида иккинчи бўлимда тубдан бошқача ўйин намойиш этган мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди.

Аввалига марокашлик Абдулазиз Баррада ўнг қанотдан "Реал" жарима майдонига тўпни ҳаволатди ва Хуан Валера боши билан ҳисобни тенглаштирувчи тўпни Касильяс дарвозасига йўллаган бўлса, иккинчи голни араб футболчсининг ўзи рақиб жарима майдони остонасида чап қанотдан Адриан Колунгадан қабул қилиб олиб киритди.

Иккинчи гол урилган вазиятда тезкор қарши ҳужумдан сўнг захирадан тушганига 5 дақиқа бўлган Адриан Колунга деярли марказдаги ён чизиқ атрофида тўпни қабул қилаётиб, Альбиол билан курашга киришди ва тўпни қўли билан ўзига тўғирлаб олган эди. Бироқ учрашувни бошқариб борган ҳакам Мигел Перес Ласа воқеалар ривожидан анча ортда қолиб кетганлиги сабабли бу вазиятни тўғри баҳолай олмади. Қайтага эътироз билдирган Альбиол "сариқ"қа лойиқ кўрилди.

"Реал" иккинчи учрашувдирки очко йўқотмоқда. 29 август оқшомида улар "Сантяьго Бернабеу"да Испания суперкубоги жавоб учрашувида "Барселона"ни қабул қилишса, 2 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 3-тур ўйинида "қироллик клуби" ўз майдонида "Гранада"ни синовдан ўтказади. Шу куни "Барселона" "Камп Ноу"да "Валенсия"ни қабул қилади.

ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ. 2-ТУР

ХЕТАФЕ – РЕАЛ МАДРИД 2:1 (0:1)
Голлар: Валера (53), Абдулазиз Баррада (75) — Игуаин (28)
Хетафе: Мойя, Хуан Валера, Алексис, Мигель Торрес, Абраҳам (Лопо, 50), Лафита, Мичел, Диего Кастро, Хави Торрес, Абдулазиз Баррада, Николас Федор (Адриан Колунга, 70)
Реал Мадрид: Касильяс, Серхио Рамос, Альбиол, Арбелоа, Марсело (Кальехон, 59), Хаби Алонсо, Масъуд Ўзил, Лассана Диарра (Карим Бензема, 59), Анхель Ди Мариа, Криштиану Роналду, Игуаин
Огоҳлантиришлар: Хуан Валера (44), Мичел (54) — Альбиол (76)
Захира ўриндиғидан четлатиш: Куэнтрау (90+5)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:56, 27.08.2012.
Ўқилди: 8542 марта.
Фикрлар: 111 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.